Бугун 23 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

ХХР Раиси Путин билан учрашди

ХХР Раиси Путин билан учрашди

Хитой Халқ Республикаси Раиси Пекинда Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан учрашди. Мулоқот чоғида ўзаро иқтисодиётни ривожлантириш йўллари муҳокама қилинган.

– Икки мамлакатнинг ҳисоб-китобни миллий валюталарга ўтказиш тўғрисидаги қарори вақтида амалга оширилди ва савдо оқими тезлашишига туртки берди, – деган РФ етакчиси тор доирадаги учрашувда. – Муносабатимиз ҳеч кимга қарши қаратилмаган.

Кремль матбуот хизмати раҳбари Дмитрий Песков айтишича, АҚШ Россия ва Хитой ҳамкорлигига ҳалақит бермоқда. Давлатлар иккинчи даражали санкцияни мулоқот йўли билан ҳал этади, ташқаридан ёрдам кутмайди.

Делегациялар аъзолари иштирокида Россия –Хитой музокараси ҳам бўлиб ўтди.
– Бугунги глобал сиёсатда ҳамкорлигимиз асосий барқарорлаштирувчи омиллардан бири сифатида намоён бўлмоқда, – деган Путин. – Биз Евросиё маконида интеграция жараёнини янда мустаҳкамлашга тайёрмиз.

ХХР Раиси ўз навбатида, жумладан шундай деди:

Хитой Россия муносабати ўтган чорак асрда кузатилган анчайин оғир шароитда мустаҳкамланди, халқаро вазият билан боғлиқ синовлардан ўтди. Бу икки давлатнинг бугунги кундаги алоқалари ўзаро ҳурмат, ишонч, дўстлик ва манфаат билан ажралиб турадиган йирик қўшни давлатлар ўртасидаги муносабатнинг яққол намунасидир.

Шунингдек, икки ҳамкор давлат томонидан 2033-2035 йилларда қўшма ой станциясига мўлжалланган атом электр станцияси яратилиши бошлангани маълум қилинди.

Киритилди: 14:20 16.05.2024. Ўқилди: 1015 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!