Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хусийлар АҚШ ва Исроилнинг Яманга қилган ҳужумлари оқибатида штаб бошлиғи ҳалок бўлганини тасдиқлади

Хусийлар АҚШ ва Исроилнинг Яманга қилган ҳужумлари оқибатида штаб бошлиғи ҳалок бўлганини тасдиқлади

Эрон томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ансор Аллоҳ” (хусийлар) ҳаракати ўз қуролли кучлари бош штаби раҳбари Муҳаммад Абдулкарим ал-Ғамарий АҚШ ва Исроилнинг Яманга аввал амалга оширган ҳужумлари натижасида ҳалок бўлганини маълум қилди.

Хусийлар томонидан эълон қилинган ёзма баёнотда ҳужумлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони ҳақида янги маълумотлар келтирилган. Маълум қилинишича, сўнгги икки йил давомида АҚШ ва Исроил Ғазони қўллаб-қувватлаш ҳаракатлари доирасида Яманга бир неча бор зарба берган. Бу ҳужумлар натижасида тинч аҳоли, ҳарбийлар, шунингдек, бош вазир ва бошқа расмийлар ҳалок бўлган.

Хабарга кўра, ана шундай ҳужумлардан бирида генерал ал-Ғамарий, унинг 13 ёшли ўғли ва бир нечта расмийлар ҳаётдан кўз юмган. Бироқ ал-Ғамарийнинг қачон ва қандай вафот этгани ҳақида батафсил маълумот берилмаган.

Баёнотда таъкидланишича, сўнгги икки йил ичида хусийлар Исроилга қарши 1835 та қурол ёрдамида 758 та ҳужум уюштирган — улар орасида баллистик ва гиперовозли ракеталар, учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) ҳамда ҳарбий кемалар ҳам бор.

Исроил мудофаа вазири Исроел Кац ижтимоий тармоқ X орқали берган баёнотида ал-Ғамарий август ойида Исроил кучлари томонидан амалга оширилган зарба натижасида ҳалокатли даражада яраланганини тасдиқлади.

Киритилди: 21:16 16.10.2025. Ўқилди: 473 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!