"Россия армияси 7 декабр куни Печенеж сув омбори дамбасига ракета зарбаси берди. Ҳужумдан сўнг тўғон устидан ўтувчи йўл ҳаракат учун ёпилган", — деб хабар қилди Харков вилояти Печенеж қишлоқ ҳарбий маъмурияти раҳбари Александр Гусаров.
Украина Қуролли кучлари ушбу тўғоннинг жиддий шикастланиши эҳтимолига олдиндан тайёр бўлганини маълум қилди ва дамба орқали ҳаракат имконияти йўқолиши жанг ҳаракатларига жиддий таъсир кўрсатмаслигини таъкидлади.
Печенеж сув омбори 1962 йилда Харковни сув билан таъминлаш учун барпо этилган. 2022 йилда ҳам ушбу дамбага Россия томонидан ракета зарбалари берилган эди.