Бугун 22 ноябрь, 2019 йил, жума

O'ZB

Хушнуд Худойбердиев: "Раҳмат айтишимиз шарт эмас. Бу — сизнинг бурчингиз, биз тўлаётган солиқдан ойлик оляпсиз" (ВИДЕО)

Хушнуд Худойбердиев: "Раҳмат айтишимиз шарт эмас. Бу — сизнинг бурчингиз, биз тўлаётган солиқдан ойлик оляпсиз" (ВИДЕО)

ИИВ расмийлари иштирокида «Ички ишлар органларида миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасида амалга оширилаётган чора тадбирлар ҳақида» матбуот анжумани ҳақида хабар бергандик, деб ёзади "xabar.uz".

Тадбирда ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек Худойбердиев Тошкент пропискаси ва иккиламчи бозордан уй сотиб олиш ва бошқа масалалар хусусида ўз фикрини билдириб ўтди. 

«Охирги пайтларда прописка билан боғлиқ енгилликлар бўлаётгани рост. Аммо бу масалага оид мантиқсизликлар ҳам бор. Масалан Тошкентда прописка берувчи ташкилотлар ичида нодавлат ташкилотларнинг ҳам борлигиди. Иккинчи масала: Тошкент вилояти прописка нимага керак? Тошкент шаҳрини майли, тушундик.

Масалан Бўкага, ёҳуд Оққўрғонга нима учун керак, 12 та банд бўйича пропискага кириш? Тошкент вилояти оғриқли нуқтамиз деймиз. Балки, пропискаям бир сабабдир. У ерга балки шу сабаб ҳеч ким бормас, инфраструктура ривожланмас...» дея фикрини баён этди блогер. 

Хушнудбек Худойбердиевнинг тўлиқ фикрлари билан қуйидаги видеода танишишингиз мумкин.

Киритилди: 12:51 09.11.2019. Ўқилди: 3805 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!