Бугун 3 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хулен Лопетеги Қатар терма жамоаси бош мураббийи!

Хулен Лопетеги Қатар терма жамоаси бош мураббийи!

Испаниялик мутахассис Хулен Лопетеги Қатар терма жамоаси бош мураббийига айланди.

Қатар футбол ассоциацияси билан шартнома 2027 йил охирига қадар мўлжалланган.

58 ёшли Лопетеги фаолияти мобайнида Испаниянинг турли терма жамоалари, "Райо Вальекано", "Реал", "Севилья", "Вулверхэмптон", "Вест Хэм" жамоаларида фаолият юритган.

Маълумот ўрнида, собиқ мураббий Луис Гарсия Қатарни 5 та ўйинда бошқарди. Хусусан, жамоа унинг қўл остида 1 та ғалабага эришган бўлса, 2 марта дуранг ўйнади ва 2 марта мағлуб бўлди.

Қатар терма жамоаси айни пайтда ЖЧ 3-саралаш босқичи "A" гуруҳида 4-ўринни банд этиб турибди.

Киритилди: 22:09 01.05.2025. Ўқилди: 624 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!