1️⃣ Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда “M.F.” МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси С.А. фуқаро М.К.га таркибида кучли таъсир қилувчи моддалари мавжуд бўлган 10 қути “Омнадрен 250” номли дори воситасини 7 млн сўмга шифокор рецептисиз сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
2️⃣ Департаментнинг Бектемир туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Х.У.нинг “Соҳил” МФЙ ҳудудидаги хонадонидан 65 дона “Зардекс” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари ашёвий далил сифатида олинган.
3️⃣ Департаментнинг Пешку тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “С.Б.” МЧЖ раҳбари Б.Ф. (муқаддам судланган) МЧЖ дорихонасида фуқаро А.Ш.га 2 қути “Габатен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан психотроп моддалар рўйхатига киритилган 6 дона “Цикладол Гриндекс” номли дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.