Бугун 5 май, 2025 йил, душанба

O'ZB

Хоразмлик фермерлар таннархни тушириш учун изланиб, янгилик қилаётгани таъкидланди

Хоразмлик фермерлар таннархни тушириш учун изланиб, янгилик қилаётгани таъкидланди

Масалан вилоятдаги 10 тадан ортиқ фермер 100 миллион сўм сарфлаб, ўзининг тракторига замонавий автопилот ўрнатган. Техникаларга автопилот ўрнатиш учун имтиёзли кредит линия очилиши белгиланди.

Республикадаги насосларнинг 21 фоизи Хоразмда жойлашган.

Хонқалик фермер насосни электр билан таъминлаш учун ўтган йили 200 киловаттли қуёш панели ўрнатиб, йиллик 120 миллион сўм электр харажатини иқтисод қилди, қўшимча 53 миллион сўмлик электрни тармоққа сотди.

Барча 2 минг 138 та насосни шу тизимга ўтказиб, Хоразм тажрибасини яратиш муҳимлиги таъкидланди.

Қўшкўпирда сув йўқлиги учун ишлатилмаётган 165 гектар майдонда тадбиркорлар коллектор сувидан фойдаланиб, балиқ етиштириш таклифини билдирган.

Бу таклиф маъқулланиб, масъулларга тегишли топшириқлар берилди.

Киритилди: 14:12 02.05.2025. Ўқилди: 411 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!