Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразмлик эркакнинг лотереясидан "Спарк" чиқди, аммо лотереяни тортиб олишди (ВИДЕО)

Хоразмлик эркакнинг лотереясидан "Спарк" чиқди, аммо лотереяни тортиб олишди (ВИДЕО)

Ижтимоий тармоқларда шу йилнинг 16 февраль куни Хоразм вилояти Шовот Марказий деҳқон бозорида фуқаро Искандаров Исажон Халқ банки томонидан сотувга чиқарилган лотереяни сотиб олиб, унинг махсус жойини ўчирганда “Спарк” автомобили чиққанлиги, аммо летерея сотувчиси И. Искандаровнинг қўлидан юлиб олиб, унга 1000 доллар таклиф қилингани акс этган видео тарқалди. 


  Халқ банки ушбу ҳолатни ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади: фуқаролар Қ. К ва Р. Р. биргаликда  Шовот Марказий деҳқон бозорида Халқ банки лотереяларини сотиш билан шуғулланиб келишган. Улар Халқ банки ходимлари эмас. Шунингдек, бу фуқароларнинг лотереяларни сотиш бўйича Халқ банки билан ҳеч қандай шартномаси ҳам йўқ. Ушбу фуқаролар Халқ банки кассаларидан “Омад қуши” лотереяларининг ҳар бирини 3 минг сўмдан сотиб олиб, фуқароларга 4 минг сўмдан сотганлиги аниқланди. 
Халқ банки томонидан чиқарилаётган лотереялар, хусусан, “Омад қуши” лотереяси билетига ҳам нархи алоҳида кўрсатиб ўтилган. 
Айни пайтда Искандаров Исажон аризасига биноан мазкур ҳолат юзасидан ички ишлар органи ходимлари томонидан терговга қадар ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 15:53 18.02.2020. Ўқилди: 5505 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!