Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмлик эркак хотини ва қайнакасини видеога олиб, шарманда қилмоқчи бўлди (ВИДЕО)

Хоразмлик эркак хотини ва қайнакасини видеога олиб, шарманда қилмоқчи бўлди (ВИДЕО)

Хоразм вилояти, Шовот тумани, Монок маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Эшчанов 2019 йил 24 октябрь куни турмуш ўртоғи Ш.Қурбонова ва қайнакаси О.Қурбоновларни хатти-ҳаракатини видеотасвирга олиб, интернет тармоқларига шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлиги аниқланган.

 

Ушбу ҳолат юзасидан Шовот туман ИИБ профилактика инспектори И.Жуманов томонидан фукаро Ш.Қурбонованинг мурожаати 2020 йил 02 январь куни белгиланган тартибда қайд этилиб, терговга қадар текширув олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар С.Эшчановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 40-моддаси тартибида конуний чора кўришлик учун Шовот тумани Маъмурий судига юборилган.

2020 йил 21 январь куни Шовот тумани Маъмурий суди раиси И.Исмоилов томонидан фуқаро С.Эшчановга нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдоридаги жарима жазоси қўлланилган.   

Ушбу ҳолат бўлганидан кейин С.Эшчановдан турмуш ўртоғи Ш.Курбонова “Дамас” автомобилини беришини сўраб борган вақтида ўзаро жанжаллашиб, С.Эшчанов бермаслигини айтиб, автомобилида Ш.Қурбоновани судраб кетганлик ҳолати юзасидан Шовот тумани ИИБ ЙҲХГ катта инспектори Х.Мадаминов томонидан тўпланган ҳужжатлар Шовот тумани Маъмурий судига юборилиб, С.Эшчановга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 133-моддаси тартибида, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Киритилди: 12:02 25.05.2020. Ўқилди: 20297 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!