Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хоразмлик эркак танишининг ўлимига сабабчи бўлди

A A A
Хоразмлик эркак танишининг ўлимига сабабчи бўлди

14 ноябрь куни Хоразм вилоятининг Шовот туманида яшовчи З.Б. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида таниши А.Р.ни танасининг турли жойларига капкир билан уриб жароҳат етказиб, уйидан ташқарига чиқариб юборган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасининг хабар беришича, А.Р. шу хонадон олдида вафот этган. З.Б. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

 

Киритилди: 11:16 17.11.2018. Ўқилди: 1726 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар