Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хоразмдаги боғчада 197,5 миллион сўм давлат маблағи талон-торож қилингани аниқланди

Хоразмдаги боғчада 197,5 миллион сўм давлат маблағи талон-торож қилингани аниқланди

Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ички аудит, молиявий ва ҳуқуқий назорат хизмати фаолиятига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди. 

Унда қатнашган Мактабгача таълим вазирлиги аудит хизмати бошлиғи Д.Норматовнинг маълум қилишича,  Хоразм вилояти Шовот туманидаги 14-сонли МТМда ишлаган ходимларга 5-6 йиллаб ўзларига тегишли бўлган ойлик иш ҳақи вақтида тўлиқ берилмаган. Ишга қабул қилинганлар 4 ойлаб текинга ишлаган, бундан ташқари, муассаса ходимлари фермер хўжаликларида мажбурий меҳнатга жалб қилиб келинган. Бу муассасани мудиранинг қайнонаси бошқариб келган бўлиб, у эса ҳақиқатда 2010 йилдан шу МТМга тарбиячи лавозимига расмийлаштирилган. Қайнонанинг аслида мудира эмас, балки тарбиячи бўлиб ишлаётганини айрим ходимлар билмаган ҳам.

Ушбу муассасада ўтказилган дастлабки ўрганиш ва якуний тафтиш ишлари натижасида жами 197,5 миллион сўм миқдорда давлат бюджети маблағи ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилингани фош этилди.

Киритилди: 12:57 22.06.2019. Ўқилди: 1465 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!