Бугун 10 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хоразмда ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилди

Хоразмда ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида ўқувчилар мажбурий меҳнатга жалб қилингани айтилган видео тарқалди.

Хабарда Қўшкўпир тумани 19-умумтаълим мактаби ўқувчилари директор томонидан шоли экилган майдонга ишлаш учун юборилгани келтирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси расмий муносабат билдирди.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан ваколатли ташкилотлар ҳамкорлигида ўрганиш ишлари олиб борилган. Ушбу вазият ўқувчиларнинг ота-оналари иштирокида муҳокама қилинган. Ўрганиш натижасида мактаб директори томонидан ўқувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилинганлиги ҳолати ўз тасдиғини топмаган.

Шунингдек, ҳозирда ваколатли ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари давом эттирилмоқда.

Киритилди: 10:21 03.10.2023. Ўқилди: 1383 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!