Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Хоразмда саксовулфурушларни таъқиб қилган экоинспекторлар калтакланди

Хоразмда саксовулфурушларни таъқиб қилган экоинспекторлар калтакланди

15 июль куни Бухоро вилояти Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси экологик назорат инспекцияси томонидан Пешку туманидаги “Сафрон” чўл массивида навбатдаги рейд тадбири ўтказилди.

Рейдда бошқарманинг инспекция бошлиғи Ж.Тошев ҳамда инспекторлар А.Қурбонов, Б.Рўзиев, Ж.Ядгаров, Ф.Муродов, Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесенов иштирок этди.

Тадбир давомида Хоразм вилоятидан бўлган номаълум шахслар “ЗИЛ” русумли юк машинасига ноқонуний равишда кесилган саксовул ўсимликларини ортиб, чўл ҳудудидан олиб чиқишга урингани кузатувга олинган. Таъқиб пайтида юк машинаси А-380 автомобиль йўли орқали Хоразмга кириб кетган.

Шундан сўнг бош инспектор Ж.Тошев кузатувни давом эттирган ва йўлнинг тахминан 5-км қисмида “ISUZU” юк машинаси томонидан йўли тўсилиб, хизмат машинасига шикаст етказилган. Автомобилдан тушган номаълум шахслар совуқ қуроллар билан ходимларга ҳужум қилган, бош инспекторни ҳақорат қилган.

Айни пайтда инспекторлар Н.Муҳаммадиев ва О.Ҳесеновга нисбатан оғир жисмоний тажовуз содир этилган, улар турли даражадаги тан жароҳатларини олган. Хусусан, Н.Муҳаммадиевнинг оёғи сингани маълум қилинди. Жабрланувчилар таҳдид остида юк машинасига мажбуран ортилиб, ҳаракат пайтида ўзларини машина бортидан ташлаб, қочишга муваффақ бўлишган.

Бундан ташқари, номаълум шахслар экология бошқармаси машинасига ҳам зарар етказишган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Хоразм вилояти Тупроққалъа тумани прокуратураси томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:35 16.07.2025. Ўқилди: 857 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!