Исроил ҳукуматида ички сиёсий инқироз фонида уч нафар вазир бир вақтда Бош вазир Биньямин Нетаньяхуга истеъфо ҳақида ариза топширди. Бу ҳақда The Times of Israel нашрига таяниб, Report агентлиги хабар берди.
Истеъфога чиққанлар қуйидагилар:
Ички ишлар вазири Моше Арбел
Ижтимоий ишлар вазири Яаков Марги
Дин ишлари вазири Майкл Малкиэли
Улар ultra-православ Шас партиясининг вакиллари ҳисобланади ва партия ҳукумат таркибини тарк этиш ниятида эканини маълум қилган.
Мазкур қарор мамлакатда диний юксак таълим муассасалари талабаларини ҳарбий хизматдан озод этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси атрофида келиб чиққан сиёсий зиддиятлар билан боғлиқ.
Маълумотларга кўра, Шас партияси вакиллари соғлиқни сақлаш, меҳнат ва қишлоқ хўжалиги вазирликлари раҳбарлигидаги ўринбосар лавозимларини ҳам эгаллаб турибди. Уларнинг ҳам бугун истеъфо беришлари кутилмоқда.