Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечадими?

Ҳиндистон Россия нефтидан воз кечадими?

Ҳиндистон эҳтимолий АҚШ санкциялари ортидан Россия нефти импортидаги узилишларга тайёр. Бу ҳақда мамлакат нефть вазири Хардип Сингх Пури маълум қилди.

Унинг айтишича, Ҳиндистон нефтини альтернатив манбалардан импорт қилишга тайёр ва зарурат туғилса, тезда таъминотни қайта йўлга қўя олади. «Мен ҳеч қандай хавотирда эмасман. Агар бирор нарса рўй берса, биз бунга тайёрмиз», — деди вазир.

АҚШ президенти Дональд Трамп аввалроқ, агар Россия 50 кун ичида Украина билан ярашувга рози бўлмаса, Россия экспортини харид қилаётган давлатларга санкция жорий қилишини айтган эди.

Пурининг сўзларига кўра, Ҳиндистон аллақачон таъминот манбаларини диверсификация қилган. Ҳозирда нефть олинаётган мамлакатлар сони 27 тадан 40 тагача ошган. Улар орасида Гайана, Бразилия ва Канада бор.

2025 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, Россия Ҳиндистонга нефть етказиб берувчи асосий мамлакат бўлиб қолмоқда — умумий импортнинг тахминан 35 фоизини ташкил қилади. Кейинги ўринларда Ироқ, Саудия Арабистони, БАА ва АҚШ турибди.

Россия нефтини асосан хусусий компаниялар — Reliance Industries ва Nayara Energy импорт қилмоқда. Улар ҳиссаси қарийб яримга тенг.

Агар санкциялар сабаб таъминотда узилиш юз берса, давлат компанияси Indian Oil Corp урушгача бўлган моделга қайтиши мумкин. Ўшанда Россия нефтининг улуши бор-йўғи 2% ни ташкил қиларди.

Киритилди: 14:20 17.07.2025. Ўқилди: 1220 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!