Львов мэри совет аскарлари қабрларини қазиб олиб, уларни асирга олинган украиналикрларга алмаштиришни таклиф қилди.
"Львовдаги совет даврида қурилган “Шон-шараф тепалиги” энди йўқ. Бугун бу ерда қабрларни эксгумация қилиш ишлари якунланди. 355 та жасад топилди. <…> Биз бу қолдиқларнинг барчасини украин ҳимоячиларга алмаштиришга тайёрмиз", - деб ёзди у Телеграм-каналида.
Львовдаги “Шон-шараф тепалиги” ёдгорлик мажмуасини кўчириш апрель ойида бошланган эди.