Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразмда қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди

Хоразмда қайнота келинини пичоқлаб ўлдирди

Хоразм вилояти Шовот тумани Пахтакор МФЙда истиқомат қилувчи 1961 йилда туғилган шахс жорий йилнинг 21 май куни соат 21:10 атрофида 1990 йилда туғилган келини билан ўзаро келишмовчилик натижасида жанжаллашиб қолган. Жанжал натижасида қайнота ошхона пичоғи билан келинининг кўкрак соҳасига бир маротаба уриб, тан жароҳати етказган. Келин олган тан жароҳати натижасида воқеа жойида вафот этган. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан қайнотага нисбатан ЖКнинг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.

Киритилди: 11:05 26.05.2023. Ўқилди: 2151 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!