Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Хоразмда қайноғасини пичоқлаб ўлдирган 27 ёшли шахс 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

Хоразмда қайноғасини пичоқлаб ўлдирган 27 ёшли шахс 11 йилга озодликдан маҳрум этилди

Жиноят ишлари бўйича Тупроққалъа туман судининг ҳукми билан қасддан одам ўлдириш жиноятини содир этган 27 ёшли шахсга узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Бу ҳақда «Ўзбекистон 24» телеканалида маълум қилинди.

Маълум бўлишича, судланувчи ўз уйида қайнағаси билан базм уюштириб, биргаликда спиртли ичимлик ичган. Мастлик оқибатида икки ўртада жанжал келиб чиққан.

Суд экспертизаси хулосасида марҳумнинг ўлимига кўкрак ва елка қисмига 5 маротаба ошхона пичоғи санчилиб, оғир тан жароҳати етказилиши сабаб бўлгани тасдиқланган.

Суд тергов ҳужжатлари, гувоҳларнинг кўрсатмаси ва томонларнинг фикрини инобатга олиб, ҳукм чиқарган. Унга кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 97-модда (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмини содир этганликда айбдор деб топилиб, 11 йилга озодликдан маҳрум этилган.

Киритилди: 06:40 18.06.2021. Ўқилди: 1839 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!