Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда қарийб 2500 шиша яроқсиз алкоголь маҳсулотини сотаётганлар ушланди

Хоразмда қарийб 2500 шиша яроқсиз алкоголь маҳсулотини сотаётганлар ушланди

Хоразм вилоятида истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларининг муомаласига чек қўйилди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро И.Р. “QARATAW” ёзувли 0.45 литр сиғимли 2 400 шиша алкогол маҳсулотини ҳеч қандай ҳужжатсиз қонунга хилоф равишда фуқарога 34 млн сўмга ҳисоблаб, жами 3 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Шунингдек, экспертиза хулосасида, ушбу алкоголь маҳсулоти истеъмолга яроқсизлиги, давлат стандарти ҳамда истеъмолчилар ҳаёти ва соғлиги талабларига жавоб бермаслиги қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 21:20 20.02.2021. Ўқилди: 1782 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!