Бугун 2 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразмда пора билан ушланган маҳалла раиси депутатлар илтимосига кўра суд залидан озод қилинди

Хоразмда пора билан ушланган маҳалла раиси депутатлар илтимосига кўра суд залидан озод қилинди

Судда собиқ маҳалла раиси ўз айбига тўла иқрорлик ва пушаймонлик билдириб, эҳтиёт чорасида сифатида қамоқда сақланган пайтида ўзининг хатти-ҳаракатлари нотўғри бўлганини чуқур англаб етганини баён қилган.

Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш, фирибгарлик) 3-қисми «в» банди ва 28, 211-моддаси (жиноят иштирокчиларининг турлари, пора бериш) 1-қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганликда айбдор деб топилган. Т.Х.га нисбатан жазо тайинлашда оилавий аҳволи, қарамоғида 4 нафар вояга етмаган фарзандлари борлиги, маҳалла фаоллари ва кексаларнинг кафолат хатлари ҳамда Халқ депутатлари туман кенгаши депутатларининг илтимосномаси эътиборга олиниб, озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинланиб, суд залидан озод қилинган.

Аввалроқ Хоразмда «бола пули» тайинлаш эвазига 400 минг сўм талаб қилган маҳалла раиси қўлга олингани, ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани тўғрисида хабар берилганди.

Киритилди: 16:33 01.09.2020. Ўқилди: 2689 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!