Бугун 16 ноябрь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хоразмда ота ўз ўғлининг уйини ёқиб юборди

A A A
Хоразмда ота ўз ўғлининг уйини ёқиб юборди

“7news.uz”нинг ишончли манбаси хабарига кўра, 2018 йил 22 июнь куни Гурлан туманида ғайриодатий ёнғин содир бўлган.

Гурлан туманида яшовчи, 1953 йилда туғилган, Я.Қ. бундан ўттиз йил муқаддам ўғил фарзанд кўрганида, қувончи ичига сиғмай, яхши ниятлар билан эл-улусга дартурхон ёзгани табиий.

Бундан ўттиз йил олдин дунёга келган чақалоқ, шу ўтган давр ичида вояга етиб, оила қуриб,  ота-онасидан алоҳида яшаш учун уй-жой қурди. Фарзандининг хаётда ўз ўрнини топиб,  тенгдошларидан кам бўлмасдан уйли-жойли бўлиб яшаётганлигидан хурсанд бўлиш ўрнига,  ота ўз ўғли билан уй-жой масаласида низолаша бошлади.

Ота-боланинг уй-жой бўйича низоси судда кўриб чиқилаётган бир пайтда жаҳлига эрк берган ота ўз ўғлининг уйига 30 литр бензин сепиб ўт қўйиб юборди.

Хайриятки, ўз вақтида хабар берилиши-ю, ўт ўчирувчиларнинг ўз вақтида етиб оловни жиловлашлари натижасида тилсив ёв уйни тўлиғича ўз домига тортиб кетишини олдини олинди.

Ёнғин бартараф этилгач, олиб борилган суриштирув ишлари натижасида, ўз ўғлининг уйига қасддан ўт қўйган отанинг қилмишлари фош этилди ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 173-моддаси 2-қисми (Мулкни қасддан нобуд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Бу ҳақда «7news.uz»га Вилоят ИИБ ходими подполковник З.Исмоилов хабар берди.

 

Киритилди: 14:04 08.07.2018. Ўқилди: 1653 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар