Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Хоразмда ота 3 нафар фарзандидан маҳрум бўлди

Хоразмда ота 3 нафар фарзандидан маҳрум бўлди

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 05.03.2019 йилги ижро варақасига асосан қарздор Ш.Эламановдан ундирувчи Г.Бабаева фойдасига 3 нафар вояга етмаган фарзандларини олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Боғот тумани бўлими иш юритувига келиб тушган ва давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш хақида қарор қабул қилинган ва қарор нусхаси тарафларга топширилган.

Ижро иши юзасидан қарздорга қарор мазмун-моҳияти тушунтирилганда қарордан норози бўлиб судга кассация шикоятини тақдим этганлигини билдиради ва фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 01.04.2019 йилги ажримига кўра ижро ҳужжати ижроси вақтинча тўхтатилади.

Кейинчалик мазкур фуқаролик иши 25.04.2019 йилда фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилояти суди кассация инстанциясида кўриб чиқилган, қарздорнинг келтирган шикояти қаноатлантирмасдан қолдирилган ва бу ҳақда бўлим иш юритувига 08.05.2019 йилда ёзишма келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида тегишли ташкилотларга 16.05.2019 йилга мажбурий ижро ҳаракатлари тайинланганлиги тўғрисида талабнома берилган бўлиб, ушбу олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида қарздордан онаси тарбиясига фарзандларини олиб берилиши таъминланди ва мазкур ижро ҳужжати бўйича тегишли тартибда давлат ижрочиси томонидан далолатнома тузилиб, ижро иши юритуви тамомланди.

Киритилди: 13:44 09.06.2019. Ўқилди: 3788 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!