Бугун 15 апрель, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Россия ишчи кучи танқислигини онлайн тизим орқали ҳал қилмоқчи

Россия ишчи кучи танқислигини онлайн тизим орқали ҳал қилмоқчи

Мамлакат ТИВ хорижликларга Россияда яшаш ва ишлаш учун ариза топшириш имконини берувчи "Россияда яшаш вақти" деб номланган рақамли сервис ишга туширилганини эълон қилди.

Ушбу дастур олимлар, тадбиркорлар ва бошқа талаб юқори бўлган мутахассисларга қаратилган бўлиб, номзодлардан онлайн-суҳбатдан ўтиш ва "анъанавий қадриятларга" ҳурмат кўрсатиш талаб этилади. Муваффақиятли ўтганларга виза расмийлаштириш ва уй-жой топишда кўмаклашадиган шахсий менежер бириктирилади.

Бироқ, Украинадаги уруш бошлангандан бери ишчи кучининг кескин камайиши ва ходимларнинг мудофаа соҳасига ўтиб кетиши фонида ташкил этилган ушбу лойиҳа техник муаммолар билан бошланди. Вазирлик томонидан тақдим этилган веб-сайтга ҳавола ҳозирда '404 хатолиги"ни кўрсатмоқда. Шундай бўлса-да, расмий маълумотларга кўра, аризаларни кўриб чиқишнинг максимал муддати 125 кун этиб белгиланган.

Киритилди: Бугун 18:27. Ўқилди: 526 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!