Бундан мақсад, Буюк Британия қироли Трамп билан алоқаларини тикламоқчи.
Британия Қироли Чарлз III ва қиролича Камилла 27 апрел куни давлат ташрифи билан Вашингтонга боради. Тўрт кунлик ушбу сафардан кўзланган асосий мақсад — Эрон билан уруш туфайли Лондон ва Вашингтон ўртасида юзага келган кескинликни бартараф этишдир.
Қирол Трамп билан чой устида шахсий учрашув ўтказади.
Букингем саройининг таъкидлашича, ушбу ташриф Трамп ва Бош вазир Кир Стармер ўртасидаги совуқчилик фонида икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш ва Британия миллий манфаатларини ҳимоя қилиш учун муҳим имконият ҳисобланади.