Дубайнинг машҳур "Burj Al Arab" меҳмонхонаси 18 ойга ёпилади – Reuters.
Дубайдаги ҳашаматли "Burj Al Arab" меҳмонхонаси кенг кўламли қайта тиклаш ишлари сабабли 1,5 йилга ўз фаолиятини тўхтатади. Бу ҳақда чоршанба куни меҳмонхона вакили маълум қилди.
1999 йилда очилган меҳмонхона ўз тарихида илк бор бундай катта таъмирга киришмоқда. Ушбу қарор минтақадаги АҚШ-Исроил ва Эрон ўртасидаги уруш туфайли туризм соҳасида кузатилаётган инқирозлар даврига тўғри келди.