Бугун 26 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Хоразмда маҳалла раиси пора олаётганида қўлга тушди

Хоразмда маҳалла раиси пора олаётганида қўлга тушди

Гурлан туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинидан бирига раислик қилиб келаётган, 1962 йилда туғилган, Н.А. икки ёшга тўлмаган фарзанди учун нафақа тайинланишида ёрдам сўраб мурожаат қилган фуқарога оталарча ғамҳўрлик қилиш ўрнига, аксинча  400.000 сўм миқдорда пора талаб қилган.

Мазкур фуқаронинг ички ишлар органларига қилган мурожаати асосида ўтказилган тезкор тадбир давомида, талаб қилинган пулнинг бир қисмини, яъни 350.000 сўм пулни пора тариқасида олаётган маҳалла фуқаролар йиғини раисининг қилмиши фош этилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми (пора олиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 08:29 31.08.2020. Ўқилди: 2314 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!