Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразмда фермерларни ҳақорат қилган ҳокимга қандай жазо берилди?

Хоразмда фермерларни ҳақорат қилган ҳокимга қандай жазо берилди?

2020 йил 31 январь куни Янгиариқ туман суди томонидан фермерларни ҳақорат қилган ҳокимга оид маъмурий иш кўриб чиқилди. Бу ҳақда Янгиариқ туман маъмурий суди раиси Б.Ражабов "ANIQ.UZ"га маълум қилди.

Иш ҳолатларига кўра, Янгиариқ туман ҳокимлиги биносида 2020 йил 15 январь куни қишлоқ хўжалигига оид масалалар бўйича тумандаги ҳудуд ва фермер хўжалиги раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилишда, туман ҳокими М.Саидов фермер хўжалиги ер майдонларида кузги шудгор ишлари тўлиқ бажармаганлиги учун фермерларни ҳақорат қилган.

Ушбу ҳолат бўйича  ўтказилган суд мажлисида туман ҳокими М.Саидов қилмишига иқрорлик билдириб, мазкур ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдирди.

Янгиариқ туман маъмурий суди томонидан М.Саидов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси билан (ҳақорат қилиш) айбли деб топилиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида яъни 4.460.000  сўм миқдорида жарима жазоси тайинланди.

 

 

Киритилди: 14:57 05.02.2020. Ўқилди: 2639 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!