Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Хоразмда фермер 81 туп дарахтни кесиб ташлади

A A A
Хоразмда фермер 81 туп дарахтни кесиб ташлади

Фермерга нисбатан жиноят иши очилган.

Гурлан туманида фермер хўжалиги раҳбари томонидан, биологик соғлом 81 туп туронғил дарахти ноқонуний кесилган ва табиатга 618,1 млн сўм зарар етказилган.

Ҳолат юзасидан фермер хўжалиги раҳбарига Жиноят кодексининг 198-моддаси (Экинзорларни, ўрмонларни, дарахтларни ёки бошқа ўсимликларни шикастлантириш ёхуд нобуд қилиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Бу модда бўйича жавобгарлик БҲМ 100 бараваридан 150 бараваригача миқдорда жарима ёки 240 соатдан 300 соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд 1 йилдан 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки 1 йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилишни назарда тутади.

Киритилди: 20:59 05.02.2024. Ўқилди: 1440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!