Техник каннабисдан пахтага нисбатан 4 баробар кўп целлюлоз олинади. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги матбуот котиби Нигора Хўжаева АОКАда бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.
— Каннабис энг тез ўсувчи экинлардан бири бўлиб, пахта билан солиштирганда, 1 гектардан 4 баробар кўп целлюлоз олинади;
— ўсимликка қишлоқ хўжалиги кимёвий препаратлари нисбатан камроқ ишлатилади;
— сувни анча кам талаб қилади, атроф-муҳитни ифлосланишлардан тозалаш имконини беради;
— айланмадан чиқиб қолган ерларни тиклаш учун тупроқдан қадимий ва бошқа заҳарли моддаларни чиқариб олишда фойдали;
— 110 кун ичида ўсимлик 2-3 метрга етади ва бу бир мавсумда бир нечта ҳосил олиш имконини беради;
— жаҳонда 40 дан ортиқ давлатда техник каннабисдан саноат мақсадларида фойдаланиб келинмоқда.
Техник каннабис таркибида 0,2 фоизгача миқдорда тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддаси мавжуд;
— Ховос туманида экилган нав Франциядан келтирилган бўлиб, унинг таркибида гиёҳванд жуда кам миқдорни ташкил этади. Бу эса тирик организмга ҳеч қандай наркотик таъсир кўрсатмайди.