Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хоразмда 39 ёшли йигит сувда чўкиб вафот этди

Хоразмда 39 ёшли йигит сувда чўкиб вафот этди

Аҳоли ўртасида бу борада олиб борилаётган профилактик ишларга қарамасдан жорий йилда ҳам афсуски сувга чўкиш билан боғлиқ фожеали ҳолатлар қайд қилинмоқда.

"7news.uz"га кўра, Хонқа туманида яшаган, 1980 йилда туғилган З.Н. ҳам сувда чўмилиш билан боғлиқ юқоридаги оддий тартиб-қоидалардан хабардор бўлган ҳолда, 2019 йил 25 май куни кечки пайтда ёлғиз ўзи, туман ҳудудидан оқиб ўтувчи “Шовот” каналига чўмилишга бориб, эҳтиётсизлиги туфайли сувга чўкиб вафот этган. Марҳумнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирамиз.

Ҳурматли фуқаролар, белгиланмаган жойларда чўмилманг, шунингдек фарзандларингизни ҳам белгиланмаган жойларда ҳамда катта ёшдагиларнинг кузатувисиз чўмилишига йўл қўйманг. Ушбу оддий қоидалар –  ҳаётнинг узвий кафолати эканлигини унутманг!

Подполковник З.Исмоилов, вилоят ИИБ ходими

Киритилди: 10:07 28.05.2019. Ўқилди: 2082 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!