Бугун 23 апрель, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Хоразмда 200 млн сўмлик кредит пуллари талон-торож қилинди

Хоразмда 200 млн сўмлик кредит пуллари талон-торож қилинди

«Агробанк»нинг Хоразм вилояти Гурлан туманидаги филиали собиқ раҳбарига нисбатан 400 миллион сўмлик имтиёзли кредит маблағларини ўзлаштиргани учун жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Дарё»га Бош прокуратура томонидан маълум қилинди.

Хабар берилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаментининг Гурлан туман бўлими томонидан «Агробанк»нинг Гурлан туман филиали раҳбари мурожаатига асосан терговга қадар текширув ўтказилган.

Аниқланишича, банк филиалининг собиқ раҳбари О.Ш.ўз мансаб ваколатини суиистеъмол қилган ҳолда таниши С.К.нинг номига «Г.Томорқа» МЧЖни ташкил этган. Амалда ушбу жамиятни О.Ш.нинг ўзи бошқариб, давлат дастури асосида берилган маблағлар ҳисобидан корхонага 400 миллион сўм имтиёзли кредит ажратган. Бироқ филиалнинг собиқ раҳбари кредит маблағларини бошқа мақсадларда сарфлаган, гаровга қўйилган мулкни эса сохта ҳужжатлар билан гаровдан чиқариб олган ҳамда жуда кўп миқдордаги пул маблағларини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан О.Ш. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 08:25 02.06.2020. Ўқилди: 2440 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!