Бугун 20 июнь, 2025 йил, жума

O'ZB

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Хоразмда 18 ёшли ўсмир Тicо’да ЙТҲга учраб, вафот этди

Кеча, 17 июнь куни Хоразм вилоятида 2007 йилда туғилган ўсмир йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида вафот этди. Бу ҳақда вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.

Қайд этилишича, тахминан соат 01:45 ларда Боғот тумани ҳудудида ўтган йўлда 2007 йилда туғилган ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган, ушбу туманда яшовчи Н.Ш. ўз бошқарувидаги Tico автомашинасида тезликни ошириб, бошқарувни йўқотган ва йўл четига чиқиб кетиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Ҳодиса оқибатида Tico ҳайдовчиси олган тан жароҳатлари билан воқеа жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Боғот тумани Ички ишлар бўлими тергов бўлинмаси томонидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 23:15 18.06.2025. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!