Бугун 15 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

"Хоразмда 14 кишида коронавирус аниқлангани, аммо бу расман қайд этилмагани"га изоҳ берилди

"Хоразмда 14 кишида коронавирус аниқлангани, аммо бу расман қайд этилмагани"га изоҳ берилди

Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилоятида 4 июнь куни 14 кишида коронавирус инфекцияси аниқлангани, лекин бу маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳисоботида акс этмаганига оид хабарлар тарқалди. Рўйхатдаги 14 кишига оид маълумотлар батафсил келтирилиши билан бирга маълумот муҳрланган ҳамда масъул шахс томонидан имзоланган. Соғлиқни сақлаш вазирлиги шу масала бўйича қуйидагиларни маълум қилади:

Бир нарсани унутмаслигимиз шарт – бир марта мусбат натижа олингани Covid-19 коронавирус инфекциясига оид якуний хулоса бермайди. Мусбат натижали таҳлиллар СЭОМ вирусология лабораторияларида қайта текширувдан ўтказилади ва фақат шундан кейингина узил-кесил ташхис қўйилади.

Хоразмдаги ҳолатга келсак, бу фақат дастлабки натижалар бўлиб, рўйхатдаги шахсларнинг инфекцияга чалинганини англатмайди. Таҳлиллар албатта қайта текширилиши лозим ва бу ҳолат бўйича расмий маълумот берилади.

Фурсатдан фойдаланиб, тасдиқланмаган ва фуқаролар шахсига оид маълумотларни тарқатиш жиноий жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтмоқчимиз.

Шунингдек, қайта текширув усули соғайган деб ҳисобланган беморларга нисбатан ҳам қўлланилади. Яъни 14 кунлик тиббий кузатув ва даволаниш якунига кўра илк текширувда вирус аниқланмаган тақдирда ҳам биз яна бир марта таҳлил оламиз ва қайта текширамиз. Шундан кейингина бемор бутунлай соғайгани ҳақида хулоса берамиз.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу касалликка оид барча маълумотларни кун давомида узлуксиз янгилаб бормоқда ва ҳаммаси шаффоф тарзда эълон қилинмоқда. Фуқароларимиздан фақат расмий маълумотларга таянишларини сўраб қоламиз.

Киритилди: 15:23 04.06.2020. Ўқилди: 4777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!