Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Хоразм вилоятида ичимлик суви учун тўлов қилинган маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди

Хоразм вилоятида ичимлик суви учун тўлов қилинган маблағларни ўзлаштириш ҳолатлари фош этилди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Урганч, Қўшкўпир, Хива, Хонқа ва Гурлан тумани бўлимлари томонидан ўтказилган терговга қадар текширувларда “Х.С.Т.” АЖнинг ушбу туманлар филиали масъул шахслари истеъмолчилар томонидан ичимлик суви учун тўлов қилинган жами 380 млн сўм маблағларини банк ҳисоб рақамларига кирим қилмасдан, ўзлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 10:15 05.11.2024. Ўқилди: 750 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!