Бугун 31 май, 2025 йил, шанба

O'ZB

Хоразм ва Андижонда имтиёзли кредит ваъдаси билан пул олган фуқаролар қўлга олинди

Хоразм ва Андижонда имтиёзли кредит ваъдаси билан пул олган фуқаролар қўлга олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Ҳазорасп тумани бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Т.Ж. фуқаро О.Б.нинг ишончига кириб, унга гўёки Хоразм вилояти тижорат банкларида ишловчи танишлари орқали 1,5 млрд сўм имтиёзли кредит ажратилишида ёрдам бериши эвазига 150 млн сўм пулни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Андижон вилояти бошқармаси ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро У.О. фуқаро Б.М.га гўёки Андижон шаҳар банк хизматлари марказида ишловчи танишлари орқали 3 000 АҚШ доллари эвазига 100 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратиб беришини айтиб, шундан 1 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 19:02 26.05.2025. Ўқилди: 396 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!