Бугун 12 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида оламдан ўтди

Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида оламдан ўтди

Хонанда Ширин Абдуллаева 19 ёшида оламдан ўтди. Бу ҳақда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси хабар берди.

Марҳума 2005 йил 14 декабрь санасида Наманган шаҳрида дунёга келган. Пекиндаги Sinxua университети талабаси бўлган қўшиқчи 2023 йилда санъат йўналиши бўйича Зулфия номидаги Давлат мукофоти билан тақдирланган.

Ширин уч ёшга тўлар-тўлмас қўшиқ куйлашни бошлаган, ўзи қўшиқ ёзарди, республика ва халқаро мусиқий танловларда қатнашарди ҳам кинода суратга тушарди.

Шириннинг азалий орзуси ўзининг жонажон ватани Ўзбекистоннинг номини халқаро майдонда донг таратиш эканини айтганди.

Киритилди: 19:37 15.02.2025. Ўқилди: 4749 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!