Исроилнинг Ғазо сектори жанубидаги Хон-Юнисга уюштирган ҳаво ҳужуми натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони 49 нафарга етди, камида 186 киши жароҳат олди.
Бу ҳақда Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
«Душанба куни эрталабдан бери Исроил армиясининг Хон Юнис ҳудудига уюштирган ҳужумлари натижасида камида 49 киши ҳалок бўлди, 186 дан ортиқ киши жароҳатланди. Ярадорлар Носир тиббиёт мажмуасига етказилди», — дейилади агентлик хабарида.