Бугун 4 март, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Хоминаийнинг ўлдирилиши Теҳрондаги йўл камералари кўп йиллар давомида кузатилиши натижаси бўлди

Хоминаийнинг ўлдирилиши Теҳрондаги йўл камералари кўп йиллар давомида кузатилиши натижаси бўлди

Хоминаийнинг ўлдирилиши Исроил разведкаси жосуслари томонидан Теҳрондаги йўл камералари кўп йиллар давомида кузатилиши натижаси бўлди — Financial Times.

Эронга қарши амалиётга бир неча ой давомида тайёргарлик кўрилган, уни ўтказиш санаси ва нишонлар эса АҚШ ва Исроил разведкаси маълумотларига асосланган ҳолда белгиланган.

Газета маълумотига кўра, “Моссад” ходимлари Эрон пойтахтидаги йўл камералари тизимини бузиб кириб, улардаги маълумотларни шифрланган ҳолда Исроилдаги серверларга узатган. Нашр манбаларидан бирининг аниқлик киритишича, камералардан бирининг кўриш бурчаги диний раҳнамонинг Пастер кўчасидаги қароргоҳи атрофидаги тураргоҳда қўриқчилар ўз автомобилларини қандай жойлаштиришини кузатишга имкон берган. Бу орқали Исроил махсус хизматлари ёпиқ ва эҳтиёткорлик билан қўриқланадиган комплексдаги кун тартиби ҳақида билиб олишган.

Сунъий интеллект тўпланган маълумотларни таҳлил қилиб, ҳаёт андозасини (паттерн) яратган – маршрутлар, иш графиклари ва тансоқчиларнинг алоқалари доираси, уларнинг манзиллари ва уларга тақсимлаб берилган вазифаларни.

Камералар орқали олинган маълумотлар бошқа маълумотлар (масалан, мобил телефон тармоқларидан) билан бирга Эрон раҳбарлари тадбирлари жадвалини аниқлашга ёрдам берган.

Буларнинг барчаси разведкага Хоминаийни шанба кунги учрашувга қадар кузатиш имконини берган. Олинган маълумотлар 28 феврал, шанба куни оятуллоҳ Али Хоманаий юқори мартабали амалдорлар билан учрашишини кўрсатган. Бу маълумотни “воқеа жойида” ўз манбасига эга бўлган Марказий разведка бошқармаси Исроил махсус хизматларига тасдиқлаган.

Шундан кейин асосий вазифа оятуллоҳ ерости бункерига олиб ўтилишига йўл қўймаслик бўлган. Амалиётга тайёргарлик кўриш чоғида исроиллик мутахассислар яқин атрофдаги 10 дан ортиқ мобил алоқа минорасининг алоҳида қисмларини ишдан чиқаришга муваффақ бўлганди. Ҳужум куни қўнғироқ қилинганда гўёки телефонлар банддек кўрсатилган, шу сабабли эҳтимолий хавф ҳақидаги огоҳлантиришлар қўриқлаш хизматига етиб бормаган.

Киритилди: Бугун 17:32. Ўқилди: 287 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!