Хоманаий вафотидан кейин унинг ворисини 88 нафар руҳонийдан иборат Экспертлар Ассамблеяси танлаши керак.
CNN хабарига кўра, ҳозирча расмий ворис эълон қилинмаган.
Эҳтимолий номзодлар орасида қуйидагилар тилга олинмоқда:
🟦 Мужтаба Хоманаий — Хоманаийнинг ўғли, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (КСИР) билан алоқалари ва таъсири бор. Бироқ у юқори даражали оятуллоҳ эмас, шунингдек ҳокимиятнинг «мерос» тариқасида ўтиши баҳсларга сабаб бўлмоқда;
🟦 Алиреза Арафи — Экспертлар Ассамблеяси раиси ўринбосари, диний истеблишмент вакили, аммо сиёсий жиҳатдан кучли фигура ҳисобланмайди;
🟦 Муҳаммад Меҳди Мирбагерий — қатъий консерватив руҳоний, кескин антиғарбий позицияси билан танилган;
🟦 Ҳасан Хомейний — Ислом Республикаси асосчиси Руҳуллоҳ Хомейнийнинг набираси, рамзий легитимликка эга, аммо куч ишлатар тузилмаларга таъсири чекланган;
🟦 Ҳошим Ҳусайний Бушеҳрий — Экспертлар Ассамблеяси раисининг биринчи ўринбосари, тизимга яқин, лекин кенг жамоатчилик қўллаб-қувватловига эга эмас.
Шунингдек, IRNA агентлиги маълум қилишича, Эрон Президенти, суд ҳокимияти раҳбари ҳамда Конституцияни ҳимоя қилиш кенгаши аъзоси Али Хоманаий вафотидан сўнг мамлакатни вақтинча бошқаради.