Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эроннинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси эронликларга мурожаат қилди

Эроннинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси эронликларга мурожаат қилди

Ризо Паҳлавий эронликларга мурожаат йўллади.

Эроннинг собиқ валиаҳд шаҳзодаси Ризо Паҳлавий Эрон халқига мурожаат қилиб, мамлакат учун ҳал қилувчи лаҳзалар келганини таъкидлади.

Унинг сўзларига кўра, АҚШ президенти ваъда қилган ёрдам етиб келган ва бу “гуманитар аралашув” бўлиб, у Эрон халқи ёки мамлакатига эмас, балки Ислом Республикаси тузуми ва репрессия аппаратига қарши қаратилган.

Паҳлавий мурожаатида ҳарбийлар, полиция ва хавфсизлик ходимларига юзланиб, уларнинг қасамёди Эрондаги ҳукмрон режимни эмас, унинг халқини ҳимоя қилишга қаратилганини эслатди. Паҳлавий куч тузилмаларини халқ томонида туриб, барқарор ва хавфсиз ўтиш жараёнини таъминлашга ёрдам беришга чақирди.

Шунингдек, у Хоминаий ва унинг тузумига ишора қилиб, режим билан бирга қолганлар унинг “чўкаётган кемаси” билан бирга ғарқ бўлишини таъкидлади.

Киритилди: Бугун 17:40. Ўқилди: 1198 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!