Дунёнинг энг бой одами Илон Маскга тегишли Х ижтимоий тармоғи Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг янги ибронийча аккаунтини икки постдан сўнг блоклади, деб хабар бермоқда Исроил ОАВ.
Якшанба куни чоп этилган сўнгги хабарда шундай дейилган: «Сионистик режим хатога йўл қўйди ва Эрон ҳақида нотўғри ҳисоб-китоб қилди. Биз уларга Эрон халқининг қандай куч, қобилият, ташаббус ва қатъиятга эга эканлигини билдирамиз».
❕ Иброний тилидаги биринчи нашр шанба куни чиқди. Ҳар икки хабар ҳам Исроил ўтган ҳафта Эрон ҳарбий объектларига берган зарбаларидан кейин эълон қилинган.