"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Англия Премьер-лигасида ўзига хос кўрсаткич қайд этди.
Норвегиялик форвард АПЛнинг 5-турида "Сандерленд"га қарши ўтказилган учрашувда рақиб дарвозасини ишғол қилди. "Этихад" стадионида кечган баҳс "Манчестер Сити"нинг 5:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Холанд 81-дақиқада гол уриб, Премьер-лигада ўзи қарши ўйнаган барча 25 жамоа дарвозасини забт этган футболчига айланди.
Шу тариқа, у бундай натижага эришган АПЛ тарихидаги иккинчи футболчи бўлди.
Аввалроқ бу кўрсаткич Гарри Кейнга насиб этган. Англиялик ҳужумчи Премьер-лигада ўзи тўқнаш келган 32 та жамоанинг ҳар бирига гол уришга муваффақ бўлган.