"Манчестер Сити" ҳужумчиси Эрлинг Холанд Швейцариядаги йўл-ҳаракати қоидалари учун тўланмаган жарима сабаб бир кунга ҳибсга олиниши мумкин.
Жарима миқдори 60 франк (850 минг сўм атрофида)ни ташкил этади. Қайд этилишича, футболчи шу сабаб туфайли Швейцария қоидалари бўйича қамоқхонада бир кунни ўтказиши керак.
Холанд жорий мавсум "Манчестер Сити" таркибида 17 та ўйинда майдонга тушиб, 15 та гол урди. Унинг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.