Бугун 26 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Хоҳловчилар коалицияси" Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича ишчи гуруҳ тузади

"Хоҳловчилар коалицияси" Украина учун хавфсизлик кафолатлари бўйича ишчи гуруҳ тузади

Франция ва Буюк Британия Туркия ва АҚШ иштирокида Украина учун хавфсизлик кафолатларини ишлаб чиқиш бўйича "хоҳловчилар коалицияси" таркибида ишчи гуруҳ тузади.

Бу ҳақда Франция президенти Эммануэль Макрон коалиция йиғилиши якунлари бўйича маълум қилган.

"Биз эртага Франция ва Буюк Британия бошчилигида, денгиз соҳасида муҳим роль ўйнаган Туркиянинг яқиндан иштирокида ва биринчи марта АҚШ иштирокида иш бошлайдиган ишчи гуруҳ тузишга қарор қилдик" - деди Франция раҳбари, нутқи Елисей саройининг Facebook’даги саҳифасида намойиш этилди.

Макрон "ҳар қандай тажовузни тўхтатиш учун зарур бўлган Украина армиясининг ҳажми чекланмаслиги керак" деган фикрни билдирди. "Бундан ташқари, иккинчи қаторда Украина армиясини кучайтирадиган захира кучлар бўлиши керак", деди у.

Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров аввалроқ Россия Украинада НАТО қўшинларини жойлаштиришга ҳеч қандай шароитда рухсат бермаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, альянс қўшинларининг Украина ҳудудида бўлиши Россия учун хавф туғдиради.

Киритилди: Бугун 09:15. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!