Бугун 3 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

"Хочдаги Исо" асари Версалда 3 миллион еврога сотилди

"Хочдаги Исо" асари Версалда 3 миллион еврога сотилди

Тўрт аср давомида йўқолган Питер Пауль Рубенснинг "Хочдаги Исо" асари Версалда бўлиб ўтган Osenat аукционида тахминан уч миллион еврога сотилди, деб хабар беради РИА Новости.

Le Parisien нашрининг хабар беришича, расм аукцион уйида комиссиясини ҳисобга олганда, 2 940 798 еврога сотилган. Унинг дастлабки баҳоси 1-2 миллион евро атрофида эди. Савдо 500 000 евродан бошланган.

Сентябр ойида France Presse нашри «Osenat» аукцион уйи президенти Жан-Пьер Осенат расмни Париждаги саройдан топганини хабар қилди. Асар 1613 йилдан бери жамоатчилик томонидан кўрилмаган эди.

Питер Пауль Рубенс (1577-1640) ажойиб фламанд рассоми ва барокко даврининг асосий усталаридан бири эди. Унинг ижоди уч мингга яқин асарни ўз ичига олади.

Киритилди: 22:37 02.12.2025. Ўқилди: 183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!