Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

ХЖС: "АҚШ санкциялари 125 та давлат мустақиллигига очиқ ҳужумдир"

ХЖС: "АҚШ санкциялари 125 та давлат мустақиллигига очиқ ҳужумдир"

Халқаро жиноий суди (ХЖС) АҚШнинг икки судья ва икки нафар прокурор ўринбосарига нисбатан янги санкцияларини суд мустақиллигига ҳужум деб ҳисоблайди.

Бу ҳақда суд баёнотида айтилмоқда.

Қайд этилишича, санкциялар дунёнинг барча минтақаларидан 125 аъзо давлат мандати остида фаолият юритувчи холис суд органининг "мустақиллигига очиқ ҳужум"дир.

"Чекловлар, шунингдек, ХЖСга аъзо давлатларни, қоидаларга асосланган халқаро тартибни ва бутун дунё бўйлаб миллионлаб қурбонларни ҳақорат қилади", — дейилади ҳужжатда.

ХЖС чекловлар, босим ва таҳдидларга қарамай, қонунчилик базасига қатъий риоя қилган ҳолда мандатларни амалга оширишда давом этишини қўшимча қилди.

Аввалроқ Қўшма Штатлар Халқаро жиноий суд (ХЖС) томонидан олиб борилаётган терговга алоқадор хорижлик шахсларга нисбатан санкциялар жорий қилган эди.

Киритилди: 08:45 21.08.2025. Ўқилди: 1069 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!