Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

ХЖC расмий равишда Мўғулистонни Путинни ҳибсга олиш ордерини бажармаганликда айблади

ХЖC расмий равишда Мўғулистонни Путинни ҳибсга олиш ордерини бажармаганликда айблади

Халқаро жиноий суди (ХЖC) Мўғулистон ишини Россия президенти Владимир Путиннинг мамлакатга ташрифи чоғида ҳибсга олиш ва экстрадиция қилишдан бош тортгани учун Рим статути тарафларига топширди, деб ёзади The Washington Post.

«Иштирокчи-давлатлар ва суд юрисдикциясини қабул қилганлар, уларнинг расмий мақоми ёки фуқаролигидан қатъи назар, ХЖC ордерига эга бўлган шахсларни ҳибсга олишлари ва экстрадиция қилишлари шарт», — дейилади суд баёнотида.

Суд қандай чоралар кўриши номаълум. Путин Мўғулистонда бўлганида, суд ташкилот «ўзи тегишли деб ҳисоблаган ҳар қандай чораларни кўриши» мумкинлигини айтди.

Путин центябр ойи бошида Халхин-Гол дарёси бўйидаги жангларда совет ва мўғул қўшинларининг Япония устидан қўшма ғалаба қозонганлигининг 85 йиллигини нишонлаш учун Мўғулистонга (Рим статутига аъзо давлат) учиб кетди. Европа Иттифоқи ва Украина ҳукумати, шунингдек, Human Rights Watch ва Amnesty International Путинни ҳибсга олишга чақирди. Путинни ҳибсга олиш талаби билан худди шундай петицияга аввалроқ россиялик урушга қарши ижтимоий фаоллар имзо чеккан эди.

Путинни Мўғулистон пойтахтида тантанали кутиб олиш пайтида рус қўшинлари Полтавага зарба бериб, Россиянинг шаҳарга қилган энг қонли ҳужумларидан бирида ўнлаб одамларни ўлдирди.

Мўғулистон ҳукумати вакили Politico нашрига берган интервьюсида мамлакат энергетика бўйича Россияга қарам ва шунинг учун расмийлар Путинни ҳибсга ололмаслигини айтди.

Киритилди: Бугун 13:56. Ўқилди: 317 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!