Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари жиддий огоҳлантирилди

Туркиядаги Ўзбекистон фуқаролари жиддий огоҳлантирилди

Ўзбекистон Республикасининг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонаси Туркия ИИВ Полиция ташкилоти вакиллари ўртасида маслаҳатлашув ўтказилди ва 23 октябрь куни Анқара шаҳрида содир этилган террорчилик ҳужуми ва хавфсизлик нуқтаи назаридан Туркиянинг барча ҳудудларида жамоат хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кучайтирилганлиги ўрганилди.

Шу муносабат билан, ватандошларимиздан жамоат жойларида хушёрликни оширишлари ва эҳтиёт чораларини кўришлари, айниқса аэропорт, темир-йўл вокзали, автошоҳбекат, кемалар станцияларида, метро ва бошқа жамоат транспортида хавфсизлик қоидаларига амал қилишлари сўралади.

Туркиядан чиқиб кетиш арафасида бўлган фуқароларимиздан аэропортларга учиш учун қайддан ўтиш (регистрация) вақтидан камида 1 соат олдин етиб боришлари, шубҳали буюмлар ва шахслар тўғрисида яқин орадаги полиция ёки хавфсизликни таъминлаш (Özel güvenlik) бўлинмалари ходимларига хабар бериш тавсия этилади.

Киритилди: 19:58 24.10.2024. Ўқилди: 4217 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!