Бугун 25 октябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Чеченистонда Россия гвардиясининг колоннаси отиб ташланди

Чеченистонда Россия гвардиясининг колоннаси отиб ташланди


Пайшанба куни Чеченистон пойтахти Грозний яқинида Россия гвардияси колоннасига ҳужум уюштирилди.

Отишма натижасида бир ходим ҳалок бўлган, яна бири яраланган.

Маълумотни Россия хавфсизлик тузилмаси матбуот хизмати тасдиқлади, дея хабар беради Интерфакс агентлиги.

«Ҳужумчиларни қидириш ва қўлга олиш чоралари кўрилмоқда», - деди Россия Миллий гвардияси тафсилотларга кирмасдан.

Россия махсус хизматларига яқин бўлган BAZA телеграм каналининг хабар беришича, воқеа 24-октабр куни тушга яқин Грозний вилоятида жойлашган Петропавловская қишлоғида содир бўлган.

Россия гвардияси - бу Россия Федерациясининг ички қўшинлари (бошқа мамлакатлардаги жандармерияга ўхшаш), улар бевосита мамлакат президентига бўйсунади. Хавфсизлик тузилмаси 2016 йилда шаклланган.


Киритилди: Бугун 14:31. Ўқилди: 1424 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!