Бугун 27 декабрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Хизматда жароҳат олган ҳарбий хизматчиларга суғурта тўлови берилади

Хизматда жароҳат олган ҳарбий хизматчиларга суғурта тўлови берилади

Суғурталанган ёки наф олувчиларга суғурта тўлови бир йил давомида амал қиладиган суғурта шартномаси асосида амалга оширилади.

Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек, махсус унвонларга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини ўтказиш тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Ҳужжатга мувофиқ суғурталовчи қуйидаги ҳолларда суғурта тўловини амалга оширади:

а) Президентнинг 13.03.2023 йилдаги ПФ-34-сон Фармонига мувофиқ суғурталанган шахс фавқулодда (ҳарбий) ҳолат даврида ярадорлик, контузия ёки ногиронлик оқибатида ҳалок бўлган тақдирда, наф олувчиларга (меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилганда) БҲМнинг 200 баравари миқдорида;

б) суғурталанган шахс хизмат (йиғинлар) даврида ҳалок бўлган ёки хизматдан (йиғинлардан) бўшатилгандан кейин бир йил ўтмасдан, хизматни (йиғинларни) ўташ даврида олган жароҳати (контузияси), касаллиги оқибатида вафот этган тақдирда, БҲМнинг 84 баравари миқдорида (меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома тақдимномаси бўйича) наф олувчиларга;

в) суғурталанган шахсга хизматни (йиғимларни) ўташ билан боғлиқ ногиронлик белгиланганда, хизматдан бўшатилгандан кейин бир йил ўтгунга қадар ("б" кичик бандда назарда тутилган тўловлар миқдоридан):

  • I гуруҳ ногирони - 75 фоизи,
  • II гуруҳ ногиронига - 50 фоизи,
  • III гуруҳ ногирони – 30 фоизи;

г) хизматни (йиғимларни) ўташ даврида суғурталанганлар оғир ярадор бўлганда - "б" кичик бандда назарда тутилган тўловлар миқдорининг 20 фоизи ва енгил ярадор бўлганда - 10 фоизи;

д) муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчи, йиғинларни ўташ вақтида ҳарбий хизматга мажбур бўлган, шунингдек, махсус унвонларга эга бўлган ходимлар соғлиғининг ҳолатига кўра кейинчалик хизматни (йиғинларни) ўташга яроқсиз деб топилганда –"б" кичик бандда назарда тутилган тўловлар миқдорининг 10 фоизи миқдорида.

Суғурталанган ёки наф олувчиларга суғурта тўлови бир йил давомида амал қиладиган суғурта шартномаси асосида амалга оширилади.

Суғурта мукофотини тўлаш чорак бошидан бошлаб 15 календарь кун мобайнида суғурталовчининг ҳисоб рақамига ҳар чоракда умумий суғурта мукофотининг 1/4 қисми ҳисобидан амалга оширилади.

Суғурта тўлови суғурталовчи томонидан суғурталанган ёки наф олувчиларнинг банк ҳисобварағига (банк картасига) пул маблағларини ўтказиш йўли билан ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа усуллар билан амалга оширилиши мумкин.

Суғурта тўловлари суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти ўз вақтида тўланган тақдирда, суғурталовчи барча зарур ҳужжатларни олган кундан бошлаб 5 иш куни мобайнида амалга оширилади.

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 08.11.2024 йилдан кучга кирди.

Киритилди: 03:12 13.11.2024. Ўқилди: 936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!